Коронавирус: Кунлик ҳолатлар яна 300дан ортиқ, яна уч бемор вафот этди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда яна 300дан ортиқ янги касалланиш ҳолатлари қайд этилиб, 3 нафар бемор вафот этгани ҳақида хабар берди.
«2021 йил 12 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 103510 (+304) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.
Ўтган ҳафталарда кунлик ҳолатлар пасая бошлаган, 7-8 июнь кунлари бу кўрсаткич 200дан ҳам камроқ бўлган, фақат 12 июнга келиб кунлик ҳолатлар 300дан оша бошлаганди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 6 нафари Андижон вилоятида,
- 4 нафари Бухоро вилоятида,
- 13 нафари Жиззах вилоятида,
- 19 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 3 нафари Навоий вилоятида,
- 7 нафари Наманган вилоятида,
- 29 нафари Самарқанд вилоятида,
- 3 нафари Сирдарё вилоятида,
- 18 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 12 нафари Фарғона вилоятида,
- 3 нафари Хоразм вилоятида,
- 59 нафари Тошкент вилоятида,
- 127 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Бухоро вилоятида 5 нафар,
- Жиззах вилоятида 20 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 7 нафар,
- Навоий вилоятида 2 нафар,
- Наманган вилоятида 7 нафар,
- Самарқанд вилоятида 30 нафар,
- Сурхондарё вилоятида 3 нафар,
- Фарғона вилоятида 21 нафар,
- Хоразм вилоятида 8 нафар,
- Тошкент шаҳрида 161 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 99416 (+264) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 708 нафарни ташкил қилди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3386 нафар бемор даволанмоқда.
Мавзуга оид
11:40 / 13.12.2022
Ўзбекистонда кунлик коронавирус статистикаси сезиларли пасайди
10:54 / 07.12.2022
Тошкент шаҳрида бир кунда 100 дан ортиқ кишида коронавирус аниқланди
10:10 / 04.12.2022
Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик ҳолатлар сони февралдаги даражага қайтди
11:15 / 02.12.2022