Жамият | 19:55 / 13.06.2021
6770
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда кўкнор ва наша етиштириб келаётган шахсга жиноий иш қўзғатилди

Сурхондарё вилояти Денов туманида кўкнор гиёҳвандлик ўсимлигини етиштириб келаётган шахсга жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 8 май куни соат 15.00да, ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси, вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси, Денов туман ДХХ, вилоят божхона ходимлари томонидан туманнинг Сумбула маҳалласи ҳудудида ўтказилган тадбирда, шу маҳаллада яшовчи, Ҳ.Нуруллонинг томорқасида кўкнор ва наша ўстириб келаётгани аниқланган.

Жумладан, Ҳ.Нуриллонинг яшаш уйи ёрдамчи хўжаликлари холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасида 159 туп кўкнор ва 5 туп наша гиёҳванд ўсимликларини экиб парваришлаб келаётгани қайд этилиб, улар тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Қайд этилишича, 18 май куни Ҳ.Нуруллога нисбатан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид