Ўзбекистон | 13:07 / 14.06.2021
14951
3 дақиқада ўқилади

Андижон вилоятида солиқ хизмати органлари тизимида янги тайинловлар амалга оширилди

Давлат солиқ қўмитаси раиси буйруғи билан Андижон, Бўстон, Олтинкўл туманлари ҳамда Хонобод шаҳри давлат солиқ инспекцияларига бошлиқлар тайинланди

Мансуржон Шуҳратович Тўхтаохунов Андижон тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди. 

Мансуржон Тўхтаохунов 990 йилда Андижон вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 2011 йилда Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиалини «Информатика ва ахборот технологияси» ҳамда 2016 йилда Солиқ академиясини «Солиқ ва солиққа тортиш» мутахассислиги бўйича тамомлаган.

М.Тўхтаохунов янги лавозимга тайинлангунга қадар Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси Солиқ қарзини ундиришни ташкил қилиш  бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

У солиқ органларидаги фаолиятини 2012 йилда Жалақудуқ тумани давлат солиқ инспекцияси Ахборот тизимлари шўъбаси давлат солиқ бош инспекторлигидан бошлаган.

Мансуржон Тўхтаохунов солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси ҳисобланади. 

Зиёда Ҳакимовна Қосимова Хонобод шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.

Зиёдахон Қосимова 1986 йилда Андижон вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 2008 йилда Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институтини «Менежмент» мутахассислиги бўйича тамомлаган.

З.Қосимова бундан аввал Қўрғонтепа тумани  давлат солиқ инспекцияси Бухгалтерия бош ҳисобчиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

У солиқ органларидаги фаолиятини 2009 йилда Қўрғонтепа тумани давлат солиқ инспекцияси Ташкилий инспекторлик ва кадрлар билан ишлаш бўйича давлат солиқ инспекторлигидан бошлаган.

Зиёдахон Қосимова солиқ хизматининг I даражали инспектори ҳисобланади.

Дилшод Муҳамаджонович Аҳмадалиев Бўстон тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди;

Дилшодбек Аҳмадалиев 1989 йилда Андижон вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 2011 йилда Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институтини тамомлаган.

Д.Аҳмадалиев янги лавозимга тайинлангунга қадар, Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси Солиқ назорати бўлими Сайёр солиқ текширувлари шўъбаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

У солиқ органларидаги фаолиятини 2012 йилда Избоскан тумани давлат солиқ инспекцияси Солиқ бўйича қарзларни мажбурий ундириш шубаси давлат солиқ бош инспекторлигидан бошлаган.

Дилшодбек Аҳмадалиев солиқ хизматининг I даражали инспектори ҳисобланади.

Шерзод Исроилжонович Набижонов Олтинкўл тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Шерзодбек Набижонов 1984 йилда Андижон вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 2004 йилда Фарғона солиқ коллежини ҳамда 2008 йилда Солиқ академиясини «Солиқ ва солиққа тортиш» мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Ш.Набижонов янги лавозимга тайинлангунга қадар Балиқчи тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

У солиқ органларидаги фаолиятини 2004 йилда Улуғнор тумани давлат солиқ инспекцияси Банк маълумотлари асосида солиқ тўловчиларнинг бюджет билан муносабатларини таҳлил қилиш бўйича давлат солиқ инспекторлигидан бошлаган.

Шерзодбек Набижонов солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси ҳисобланади.

Мавзуга оид