Ўзбекистон | 11:25 / 16.06.2021
15692
2 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятидаги «Пирамида»лар сотувга қўйилди

Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманидаги “Чорвоқ оромгоҳи” дам олиш маскани 8та алоҳида лотларга бўлинган ҳолда оммавий савдога чиқарилиши тўғрисида хабар берди.

Қайд этилишича, давлат активларини сотиш икки босқичда ўтказилади. Бунда:

  • биринчи босқичда – талабгорлар олдиндан малакаланади (сараланади), жумладан, савдоларда қатнашиш учун талаб қилинган ҳужжатлар тўлиқлиги, закалат пули келиб тушгани, давлат активларидан келгусида фойдаланиш йўналишларига қўйилган талабга нисбатан талабгор томонидан таклиф этилган бизнес концепцияси лойиҳаси мақбул ёки мақбул эмаслиги кўриб чиқилади;
  • иккинчи босқичда – талабгорнинг тижорат таклифлари (сотиб олиш нархи ва тўловни амалга ошириш муддати) ҳамда тўлов қобилияти баҳоланади.

Билдирилишича, давлат активларидан келгусида меҳмонхона ёки бошқа туризм инфратузилмаси объектини барпо этиш талаби қўйилади. Талабгорлар томонидан бир ёки бир нечта лотлар бўйича таклифлар тақдим этилиши мумкин. Бунда, ҳар бир лот бўйича таклифлар алоҳида берилади.

Давлат активини (бир лот бўйича) сотиб олиш бўйича биринчи босқичда битта таклиф келиб тушган ҳолларда, савдолар ўтказилмаган деб эътироф этилади. Талабгор давлат активини сотиб олиш тўловини бир ойдан кўп муддатларда (кўпи билан 36 ой) амалга оширишни таклиф этганда, унинг нарх таклифи ушбу муддатларни инобатга олган ҳолда, белгиланган тартибда жорий қийматга келтириб баҳоланади.

Савдо якунлари бўйича савдо ғолиби билан “Давактив” агентлиги томонидан хабарнома юборилган санадан бошлаб 20 кун ичида олди-сотди шартномаси расмийлаштирилади (форс-мажор ҳолатлари бундан мустасно) ва савдоларга қатнашиш учун тўланган закалат пули давлат активи харид тўловининг бир қисми сифатида қабул қилинади. Давлат активлари савдолари якунлари бўйича ғолиб томонидан тўланадиган харид қийматига чегирма қўлланилмайди.

Мавзуга оид