Ўзбекистон | 18:45 / 17.06.2021
8365
1 дақиқада ўқилади

Каттақўрғон шаҳри Самарқанднинг жиноятчилик кўрсаткичи энг юқори бўлган ҳудуди экани айтилди

Фото: Самарқанд вилоят ҳокимлиги

Самарқанд вилоятининг жиноятчилик ўртача энг кўп содир бўладиган ҳудуди Каттақўрғон шаҳри экани маълум бўлди. Бу ҳақда Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов жиноятчилик ва қонун бузилишларига қарши кураш таҳлили мавзусида ўтказилган йиғилишда айтди.

Йиғилишда Турдимов жиноятчилик кўрсаткичлари энг юқори бўлган ҳудудларни санади. Унга кўра, Каттақўрғон шаҳрида ҳар 100 минг кишига ўртача 121 тадан жиноят содир этилган. Бу борада кейинги ўринларда Самарқанд шаҳри (92 та), Оқдарё (72 та) ва Жомбой (72 та) қайд этилган. Олди олиниши мумкин бўлган жиноятлар энг кўп Тойлоқ, Жомбой, Қўшработда содир этилган.

Вилоят ҳокими бошчилигидаги йиғилишда барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ҳудудий раҳбарлари, хусусан, ДХХ Самарқанд вилоят бошқармаси раҳбари Абдуғофур Аҳмедов вилоят прокурори Равшан Машарипов ва ИИБ раҳбари Шавкат Раҳмонов қатнашган.

Мавзуга оид