Жамият | 18:52 / 17.06.2021
2074
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда «Nexia» уриб юборган пиёда вафот этди

Фото: ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида қоидаларни бузиб тез ҳаракатланган «Nexia» йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. Оқибатда пиёда оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 13 июнь куни соат 8:00ларда М41 Бишкек-Душанбе-Термиз халқаро автомобиль йўлининг Қумқўрғон тумани Гултепа маҳалласи ҳудудидан ўтган 1525-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

«Nexia» ҳайдовчиси белгиланган тезлик меъёрларини бузиб ҳаракатланган ва йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. Оқибатда, пиёда оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган.

Ҳозирда мазкур ҳодиса юзасидан Қумқўрғон тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ўтказилмоқда.

Мавзуга оид