Ўзбекистон | 09:39 / 18.06.2021
3886
1 дақиқада ўқилади

Жарқўрғон туман қурилиш бўлими собиқ раҳбари ер сотишда айбланмоқда

Kun.uz'да Жарқўрғон тумани қурилиш бўлими собиқ бошлиғи Ш.Т. 4,5 сотих ерни 180 млн сўмга сотиб, пулларни қариндошлари орқали олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушлангани ҳақида хабар берилган эди.

Қурилиш бўлими бошлиғи Ш.Т.нинг ҳаракатлари юзасидан тўпланган ҳужжатлар 26 июнда Жиноят ишлари бўйича Жарқўрғон туман судида муҳокама қилиб бошланади.

Маълумот учун, қурилиш бўлими бошлиғига нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 4 қисми «а» банди билан айблов эълон қилинган. 
 

Мавзуга оид