Жаҳон | 18:32 / 18.06.2021
5284
1 дақиқада ўқилади

Евроиттифоқ AstraZeneca компаниясига қарши судда ютқазди

Суднинг қайд этишича, Европа комиссияси «бошқа келишувчи томонлар олдида алоҳида ёки устувор ҳуқуққа эга эмас».

Фото: Reuters

AstraZeneca компанияси Евроиттифоқнинг вакцина етказиб бериш муддатининг бузилиши тўғрисидаги даъвоси бўйича суд ишида ютиб чиқди. Бу ҳақда компания сайтида хабар берилди.

Европа комиссиясининг Евроиттифоқ мамлакатлари номидан берган даъвосида AstraZeneca июн охиригача 120 млн доза вакцина етказиб бериши, сентябр охиригача жами етказиб берилган вакциналар миқдори 300 млн дозани ташкил этиши кераклиги айтилганди. 

Суд қарорига кўра, компания 27 сентябрга қадар коронавирусга қарши 80,2 млн доза вакцина етказиб бериши лозим.

Компания хабарига кўра, бугунга қадар Европа иттифоқига 70 млн дозадан ортиқ вакцина етказиб берилган.

Европа комиссиясининг бошқа барча талаблари рад этилди. Қайд этилишича, Европа комиссияси «бошқа келишувчи томонлар олдида алоҳида ёки устувор ҳуқуққа эга эмас».

Еврокомиссия 26 апрелда AstraZeneca компаниясини судга берганини расман тасдиқлаганди.

Мавзуга оид