Покистон ўз ҳарбий базаларини МРБга ҳеч қачон тақдим этмаслигини билдирди
Қайд этилишича, Покистон бош вазири Имрон Хон мамлакатнинг АҚШ билан терроризмга қарши соҳада ҳамкорлик қилишига анчадан буён қарши чиқиб келади.
Покистон ўз ҳарбий базаларини «Ал-Қоида», ИШИД ва «Толибон»га қарши операциялар ўтказиш учун АҚШ Марказий разведка бошқармасига бермайди. Бу ҳақда Покистон бош вазири Имрон Хон Axios порталига берган интервьюсида айтди.
У терроризмга қарши операциялар учун ҳарбий базалар АҚШга тақдим этилиши имконияти тўғрисидаги саволга «Асло» деб жавоб қайтарди.
«Биз МРБга қандайдир базамизни бермоқчи эмасмиз, Афғонистонга Покистон ҳудудидан бирор ҳаракат амалга оширилишига рухсат бермаймиз. Асло», деди Хон.
Axios порталининг қайд этишича, Хон Покистоннинг АҚШ билан терроризмга қарши соҳада ҳамкорлик қилишига анчадан буён қарши чиқиб келади.
Аввалроқ Покистон ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайший мамлакат ҳудудидаги ҳарбий базаларини АҚШга тақдим этмаслигини маълум қилганди.
Май ойида Wall Street Journal ва The New York Times нашрларида АҚШ ва НАТО қўшинлари Афғонистондан чиқиб кетиши ёки улар сонининг кескин қисқартирилиши муносабати билан минтақада келгусидаги ҳарбий амалиётларни ўтказиш ҳуқуқини олиш мақсадида Пентагон расмийлари Тожикистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон билан музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Мавзуга оид
21:12 / 22.09.2024
Покистонда Россия элчиси кортежидаги автомобил мина билан портлатилди
12:50 / 21.09.2024
Покистон Ўзбекистон иштирокидаги халқаро транспорт йўлагини ташкил этиш бўйича меморандумни имзолади
14:10 / 10.09.2024
Нидерландияда қотилликка ундаганликда айбланган икки покистонлик судланди
09:24 / 29.08.2024