Жамият | 08:22 / 21.06.2021
4567
2 дақиқада ўқилади

Тўрткўлда 2,5 минг долларни тотализаторга ютқазган фуқарога нисбатан жиноят иши очилди

Қорақалпоғистон Республикасида пулларини қиморга ютқазган фуқаро ИИБга ёлғон кўрсатма билан мурожаат қилди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 7 июн куни Тўрткўл туманида яшовчи фуқаро О.С. ИИОга мурожаат қилиб, туманда унинг ҳамёни ва ичида бўлган 2 100 AҚШ доллари ҳамда 3 млн 500 минг сўм пуллари номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилганлигини айтган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ тезкор-тергов ҳаракатлари олиб борган. Натижада О.С. нинг ўғирлик ҳақида ёлғон кўрсатмалар берганлиги маълум бўлган ва буни фуқаронинг ўзи ҳам тан олган. 

Қайд этилишича, жорий йилнинг май-июн ойлари давомида О.С. ўзига тегишли бўлган 2100 AҚШ доллари ҳамда 3 млн 500 минг сўм пулларини қимор ва таваккалчиликка асосланган тотализаторга тикиб, ютқазиб қўйганлиги аниқланган. 

Ҳозирда унга нисбатан ЖКнинг 237-моддаси (ёлғон ахборот бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид