Фуқаролар йиғинини қайта ташкил этиш ва унинг фаолиятини тугатиш тартиби тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамаси “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни қабул қилди.
"Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги қонунга, шунингдек, президентнинг "Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонига мувофиқ намунавий низомлар тасдиқланди:
- “Фуқаролар йиғини тўғрисида”;
- “Фуқаролар йиғини комиссиялари тўғрисида”;
- “Фуқаролар йиғини ҳузуридаги жамоатчилик тузилмалари тўғрисида”;
- “Фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) гувоҳномаси ва кўкрак нишони тўғрисида”;
- “Фуқаролар йиғинларида иш юритишни ташкил қилиш ва олиб бориш тартиби тўғрисида”.
Фуқаролар йиғини тўғрисидаги низом қуйидагиларни белгилайди:
- фуқаролар йиғини ваколатлари ва унинг органлари;
- фуқаролар йиғини мажлисини (фуқаролар вакилларининг йиғилишини) чақириш тартиби;
- фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли), унинг ўринбосарларини сайлаш тартиби;
- фуқаролар йиғини фаолияти асосий йўналишлари бўйича комиссиялар фаолиятини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш;
- фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли), унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг ваколатлари;
- фуқаролар йиғини масъул котиби ваколатлари;
- фуқаролар йиғини фаолиятининг иқтисодий асоси;
- фуқаролар йиғинини қайта ташкил этиш ва унинг фаолиятини тугатиш тартиби.
Бир ой муддатда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига тасдиқланган намунавий низомлар асосида тегишли низомларни тасдиқлаш топширилди.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.06.2021 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
07:34 / 25.07.2023
Ҳукумат давлат муассасалари тўғрисидаги низомни тасдиқлади
16:13 / 27.06.2023
ОАВни қўллаб-қувватлаш бўйича 5 та низом тасдиқланди
09:11 / 03.08.2022
Ўзбекистонда ходимни хизмат сафарига юборишнинг янги тартиби белгиланди
07:35 / 01.03.2022