Самарқанд вилоятида қанча чорва моллари боқилаётгани маълум қилинди
Самарқанд вилоятида аҳоли сонига бир бошдан чорва моллари тўғри келади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлигида соҳа муаммолари ва уларнинг ечимлари юзасидан ўтказилган аппарат йиғилишида маълумот берилган.
Маълум қилинишича, бугун аҳолиси 4 миллион атрофида бўлган Самарқанд вилоятида жами 4 миллион бош чорва моллари парвариш қилинмоқда. Бу киши бошига биттадан чорва моллари парваришланаётганини билдиради.
Вилоят ҳокими бошчилигида ўтказилган аппарат йиғилишида вилоят ҳудудида жойлашган кушхоналар, қассобхоналардаги ҳолатлар муҳокама қилинган. Қайд этилишича, вилоятда бир йилда ўртача 925 минг бош чорва моллари (300 минг бош қорамол, 625 минг бош қўй) сўйилади. Бир йилда сўйиладиган чорва молларининг бор-йўғи 11,6 фоизи кушхоналар ҳисобига тўғри келади.
Кушхоналарда сўйиш қамрови кам бўлаётгани учун чорва моллари ветеринария-санитария қоидаларига зид равишда ноқонуний, белгиланмаган жойларда (уй шароитида) сўйилмоқда. Шу сабабли, ҳайвонлардан инсонларга юқадиган юқумли касалликларни юқтириб олиш хавфи сақланиб қолмоқда.
Мавзуга оид
23:25 / 09.11.2024
Самарқандда Қуролли кучлар хизматчиси, солиқчи, Миллий гвардия ва кадастр ходимлари пора билан ушланди
15:06 / 01.11.2024
Самарқанд вилоятида иситиш мавсуми 1 ноябрдан бошланди
10:59 / 25.10.2024
Самарқанд вилояти аҳолиси 4,3 млн кишига яқинлашди
15:49 / 02.10.2024