Спорт | 09:21 / 23.06.2021
3132
2 дақиқада ўқилади

Шевченконинг «Aрал самали»да расман иш бошлаши юзидан расмий маълумот берилди

Кеча Про лига 12-тури доирасидаги «Арал самали» - «Динамо» (2:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Темур Турдиев ғалабали ўйин ҳақида фикрларини билдириб, жамоани ўйинларга тайёрлаётган мураббий Шевченконинг клубда қачондан расман иш бошлаши ҳақида гапирганди.

Шундан кейин «Арал самали» телеграмининг расмий саҳифасида қуйидагича маълумот берилди:

 «Aрал самали» - «Динамо» ўйинидан кейин клуб бош мураббийи Тимур Турдиевга берилган саволларни қандай журналист бергани бизга қоронғу. Нимага асосланиб бундай саволларни бергани ҳам номаълум. Ҳозирда жамоанинг бош директори ва мураббийи Тимур Турдиев. Клубга мураббий келиши ҳозирча номаълум. Жамоа машғулотларида кўриниш берган Шевченко билан «Aрал самали» шартнома тузмаган. Шунинг учун жамоани ўйинлар учун Тимур Турдиев ва ёрдамчи мураббий Aзамат Бабажанов тайёрлаб бормоқда», - дейилади изоҳда.

Эслатиб ўтамиз, Тимур Турдиев ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Шевченконинг Меҳнат вазирлиги билан боғлиқ муаммолари борлиги, бу бартараф қилинса, бирга фаолият олиб бориши мумкинлиги ҳақида айтганди.

«Арал самали» бош мураббийига эса маҳаллий журналистларнинг бири Шевченко ҳақида савол берганди. Kun.uz'га ҳам Шевченконинг клубга келиши ҳақидаги савол нимага асосан берилгани номаълум.

Мавзуга оид