Ўзбекистон | 16:10 / 25.06.2021
115886
2 дақиқада ўқилади
Тошкентга кириш бўйича чекловлар кимларга татбиқ этилмаслиги маълум қилинди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент шаҳрига киришга чекловлар қандай ҳолатларда татбиқ этилмаслиги бўйича маълумот берди.
Жорий йилнинг 28 июнидан 12 июлига қадар Тошкент шаҳрига қўшни вилоятлардан автотранспорт (автобус, автомобиль) воситалари орқали ўта зарурат бўлмаган ҳолларда кириш бўйича чекловлар ўрнатилди.
Ушбу чеклов қуйидаги ҳолатларга татбиқ этилмаслиги белгиланди:
- Тошкент шаҳрида доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) шахсларга;
- Тошкент шаҳрида доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) чет эл фуқароларига;
- даволаниш учун ташриф буюраётган шахсларга;
- Тошкент шаҳрида доимий фаолият кўрсатувчи ҳудудлардан келувчи шахсларга (иш жойи тўғрисида тасдиқловчи ҳужжат бўлган тақдирда);
- Тошкент халқаро аэропорти орқали хорижий мамлакатга учиб кетувчи шахсларга (авиачипта бўлган тақдирда);
- Ўзбекистон Республикасига турист бўлиб келган чет эл фуқароларига ва уларни олиб келаётган автотранспорт воситасининг ҳайдовчиси ҳамда агар гуруҳли жамоа бўлса, таржимон ёки туристик фирма вакилига;
- барча турдаги юк ташиш, шунингдек, қурилиш материаллари (қум, шағал ва бошқалар) билан боғлиқ ҳолларга, етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ҳар қандай автотранспорт воситаларида ҳамда «Ўзбекистон почтаси» АЖнинг почта жўнатмаларини ташиш билан боғлиқ ҳолларга;
- соғлиқни сақлаш тизими ва санитария-эпидемиология хизмати ходимларига.
«Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатимизда коронавирус пандемиясининг кейинги тўлқини юзага келиши олдини олиш мақсадида аҳолидан белгиланган санитария-эпидемиологик талабларга риоя этишлари ва вакцинация тадбирларида фаол қатнашишларини сўраб қолади», дейилади вазирлик хабарида.
Мавзуга оид
21:59 / 27.11.2022
Хитойда коронавирус чекловларига қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда
00:22 / 26.11.2022
Пекинда коронавирус авж олгани туфайли янги чекловлар киритилмоқда
22:24 / 07.11.2022
Англияда уй паррандаларига локдаун эълон қилинди
12:45 / 19.07.2022