Ўзбекистон | 10:39 / 30.06.2021
30642
2 дақиқада ўқилади
Коронавирус: Кунлик ҳолатлар сони 500га яқин, кунлик ўлимлар сони ошди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 487 кишида касаллик аниқланиб, 647 бемор тузалгани, 3 бемор вафот этгани тўғрисида хабар берди.
«2021 йил 29 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 110677 (+487) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 15 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 16 нафари Андижон вилоятида,
- 16 нафари Бухоро вилоятида,
- 35 нафари Жиззах вилоятида,
- 11 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 7 нафари Навоий вилоятида,
- 31 нафари Наманган вилоятида,
- 85 нафари Самарқанд вилоятида,
- 16 нафари Сирдарё вилоятида,
- 51 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 60 нафари Фарғона вилоятида,
- 3 нафари Хоразм вилоятида,
- 52 нафари Тошкент вилоятида,
- 89 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 18 нафар,
- Бухоро вилоятида 18 нафар,
- Жиззах вилоятида 19 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 11 нафар,
- Навоий вилоятида 11 нафар,
- Наманган вилоятида 10 нафар,
- Самарқанд вилоятида 72 нафар,
- Сурхондарё вилоятида 41 нафар,
- Фарғона вилоятида 32 нафар,
- Хоразм вилоятида 30 нафар,
- Тошкент вилоятида 20 нафар,
- Тошкент шаҳрида 365 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 107063 (+647) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 736 нафарни ташкил қилди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 2878 нафар бемор даволанмоқда.
Мавзуга оид
11:40 / 13.12.2022
Ўзбекистонда кунлик коронавирус статистикаси сезиларли пасайди
10:54 / 07.12.2022
Тошкент шаҳрида бир кунда 100 дан ортиқ кишида коронавирус аниқланди
10:10 / 04.12.2022
Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик ҳолатлар сони февралдаги даражага қайтди
11:15 / 02.12.2022