Ўзбекистон | 17:05 / 30.06.2021
4134
1 дақиқада ўқилади

Тошкент — Лаҳор – Тошкент халқаро авиапарвози тикланди

Лаҳор / Фото: Getty Images

«Uzbekistan Airways» АЖ 2021 йил 2 июлидан бошлаб Тошкент-Лаҳор-Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновларни амалга оширади.

Авиақатновлар ҳафтасига бир маротаба – жума куни бажарилади.

Қайд этилишича, авиачипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтидан, Uzbekistan Airways Sales филиалидан ёки авиакомпания агентларидан, Лаҳор шаҳрида жойлашган авиакомпания ваколатхонаси орқали харид қилиб олиш мумкин.

Мавзуга оид