12 ёшли бола шахмат тарихидаги энг ёш гроссмейстер бўлди
Мишра етти ёшида АҚШ шахмат федерацияси экспертига айланган, тўққиз ёшида миллий спорт устаси, 10 ёшида халқаро спорт устаси бўлган.
Америкалик 12 ёшли Абҳиманю Мишра гроссмейстер бўлди ва Сергей Карякиннинг рекордини янгилади, деб хабар берди CNN.
У Эло рейтинги бўйича 2500 балл тўплади ва ушбу унвонни олиш учун учинчи нормани бажарди. Рекорд 30 июн куни Будапештда ўтказилган Vezerkepzo GM Mix мусобақасида ўрнатилди.
Мишра ҳал қилувчи баҳсда ҳиндистонлик Леон Мендокани енгди.
У 12 ёш тўрт ой ва 25 кунлик бўлганида гроссмейстер унвонини қўлга киритди. Аввалги рекорд 2002 йилда 12 ёш етти ойлигида гроссмейстер бўлган Сергей Карякинга тегишли эди.
Мишра етти ёшида АҚШ шахмат федерацияси экспертига айланган, тўққиз ёшида миллий спорт устаси, 10 ёшида халқаро спорт устаси бўлган.
Мавзуга оид
15:20 / 17.09.2024
Япониялик аёл дунёдаги энг кекса одам деб топилди
11:30 / 06.07.2024
Дунёни ҳайратлантираётган Хитой. Янги автомобил йўли 10 та рекордни янгилади
22:13 / 24.04.2024
Шахмат бўйича жаҳон чемпиони Гарри Каспаров Россияда сиртдан ҳибсга олинди
21:10 / 20.04.2024