Ўзбекистон | 11:29 / 01.07.2021
1734
2 дақиқада ўқилади

Сирдарёда қарздор ота алимент учун 71,7 миллион сўм тўлаб берди

Сирдарё вилояти Сардоба туманида қарздор ота фарзанди учун 71,7 миллион сўм алимент пулларини олдиндан тўлаб берган. Бу ҳақда вилоят МИБ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Фуқаролик ишлари бўйича Оқолтин туманлараро судининг қарори билан фуқаро И.Д.дан ундирувчи И.Н.га бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун даромадининг тўртдан бир қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

МИБ ходимлари қарздор Қ.Ф. билан тушунтириш ишлари ўтказиб, унга фарзандларни моддий қўллаб-қувватлаш ҳар бир отанинг бурчи экани ётиғи билан тушунтирилган.

Бундан ўзига тўғри хулоса чиқарган қарздор ота вояга етмаган бир нафар фарзанди 18 ёшга тўлгунига қадар тўланиши лозим бўлган жами 71 миллион 740 минг сўм пул маблағларини олдиндан тўлаб берган. Шу сабабли қонуннинг 41-моддаси 1-қисми 1-бандига асосан мазкур ижро иши тугатилган.

Мавзуга оид