Виза турлари, уни олишдаги талаблар ва харажатлар – “Эсмералда юрти” визаси ҳақида
UzbekLife хорижий мамлакатлар визалари ҳақидаги туркум материалларни беришда давом этади. Ушбу мақола орқали кўплар учун қизиқ бўлган Мексика мамлакати визаси турлари, уларни олиш тартиби ва тўловлари борасида маълумот берамиз.
Мексика испан тилида сўзлашадиган мамлакатларнинг энг каттаси бўлиб, бой маданиятга ва тарихий меросга эга. Уларнинг аксарияти ЮНEСКО’нинг Жаҳон мероси объектлари ҳисобланади. Бу дунёдаги энг кўп ташриф буюрадиган жойлардан бири бўлиб, ҳар йили миллионлаб сайёҳларни жалб қилади. Улар Мексиканинг жонли ҳаёт тарзидан баҳраманд бўлишни истайдилар. Шу билан бирга, бу мамлакат ишлашни ёки Мексикадаги таълим муассасасида ўқишни давом эттиришни истаган чет элликларни ўз бағрига жалб қилади.
Мексика виза турлари
Мексика визаларининг яшаш муддатига қараб учта асосий тури мавжуд:
Мексика сайёҳлик визалари. 180 кунгача бўлган қисқа муддатга берилади. Улар Мексикага сайёҳлик, бизнес, ташриф ёки бошқа мақсадлар учун киришни истаган визали чет эл фуқароларига берилади.
Сайёҳлик визасидан ташқари, барча хорижий фуқаролар, миллатидан қатъи назар, Мексикага киришдан олдин Мексика туристик картасини олишлари шарт.
Мексика туристик картаси нима?
Мексика сайёҳлик картаси (Forma Migratoria Múltiple, FMM) – бу ҳар бир чет эл фуқароси Мексикага киришдан олдин олиши керак бўлган рухсатнома. Унда мамлакатда қолиш учун рухсат берилган ва тугашидан олдин сиз жўнаб кетишингиз керак бўлган кунлар сони кўрсатилган. Шунингдек, бу карта сизнинг шунчаки сайёҳ эканлигингизни ва ишлашга рухсат берилмаганини кўрсатувчи рухсатномадир. Сиз доимо картани ёнингизда сақлашингиз зарур.
Мексикага сайёҳ сифатида кирган ҳар бир киши туристик картани олиши шарт. Бунга Мексиканинг туристик визаларидан озод қилинган давлатларнинг фуқаролари ҳам киради.
Сиз сайёҳлик картасини Мексикага кириш жойидан етиб борганингиздан сўнг олишингиз мумкин. Баъзи авиакомпаниялар ҳаттоки сайёҳлик картасини чипта нархи билан бирга таклиф қилишади. Шу билан бирга, сиз саёҳат қилишдан 7 кун олдин онлайн равишда Мексика туристик картасини олсангиз бўлади. Иккаласининг фарқи шундаки, виза амал қиладиган мамлакатлар фуқаролари туристик виза олиш учун элчихонага мурожаат қилишлари керак. Агар улар визани олсалар, туристик картани ҳам олишлари лозим. Визадан озод этилган чет элликлар, Мексикага киришдан ёки саёҳат қилишдан олдин, фақатгина Tourist card’ни олишлари керак – бу ерда Tourist visa’га эҳтиёж йўқ.
Ўзбекистон фуқаролари картага онлайн тарзда бемалол мурожаат қилишлари мумкин. Онлайн ариза бериш жараёни муаммосиз. Чунки саёҳатчилар Мексика элчихонасига боришлари ёки учрашувни кутишлари шарт эмас.
Интернетда ариза топширишда қуйидаги баъзи муҳим маслаҳатлар мавжуд:
- Картани олиш учун саёҳатчилар анкетани аниқ тўлдиришлари керак.
- Ариза шакли билан бирор ҳужжатни юклаш шарт эмас. Бироқ ҳужжатларни расмийлаштириш учун амалдаги паспорт керак.
- Қайта ишланган Карта электрон почта орқали мурожаат этувчиларга юборилади.
Мексика туристик визасига қандай талаблар мавжуд?
Мексика туристик визасини олиш учун ариза топширишда тақдим этадиган ҳужжатлар қуйидагиларни ўз ичига олади:
- Виза учун ариза тўлдиришингиз керак. Агар ариза берувчи вояга етмаган бўлса, ота-оналар ёки қонуний вакиллар аризани имзолашлари керак.
- Мексикага кирганингиздан кейин камида 6 ой давомида амал қиладиган паспорт ёки бошқа саёҳат ҳужжатингиз бўлиши зарур. Шунингдек, паспортингизнинг тегишли саҳифалари фотонусхаси ҳам талаб қилинади.
- Ҳисоб рақамингизда сўнгги 3 ой давомида яшаш харажатларни қоплаш учун етарли молиявий воситаларни тасдиқловчи ҳужжат;
- меҳмонхоналар буюртмаси ёки Мексикада ўзингиз турган шахснинг (агар сиз дўстларингиз / оилангиз билан қолсангиз) исми ва манзили каби турар жойни тасдиқловчи ҳужжат;
- агар сиз ишласангиз, иш берувчидан компаниядаги мавқейингиз, йўқ бўлган вақтингизда йўқлигингизга эътироз билдирмасликлари тўғрисида хат;
- талаба бўлсангиз, ўқув муассасангиздан рўйхатдан ўтганлигингизни тасдиқловчи ва курсингиз ҳақида батафсил маълумот берувчи хат.
Агар иш учун саёҳат қилсангиз ёки сизни ташкилот таклиф қилган бўлса:
- Тўлиқ исмингиз, компания номи ва рўйхатдан ўтганингиз, Мексикада қандай фаолият билан шуғулланишингиз ва яшаш муддати кўрсатилган асл таклифнома ёки ҳомийлик хати;
- хатни имзолаган шахс ID нусхаси.
Қисқа муддатли ўқув курси учун бораётган бўлсангиз (180 кундан кам):
- Таълим муассасасидан қабул қилиш хати;
- ўқиш ва яшаш харажатларини тўлашингиз мумкинлиги ҳақидаги далил ёки сиз ютган стипендия далиллари.
Вақтинчалик яшаш визаси – Мексикага 6 ойдан кўпроқ, лекин тўрт йилдан кам муддатга кўчиб ўтишни истаган чет элликларга бериладиган виза.
Вақтинчалик яшаш визасининг қуйидаги турлари мавжуд:
- Мексика талаба визаси;
- Мексика иш визаси;
- Мексика оилавий визаси.
Мексика талаба визаси – бу Мексика таълим муассасасида ўқишни давом эттиришни истаган чет эллик талабаларга бериладиган вақтинчалик яшаш визасининг бир тури. Мексикада 180 кундан кўпроқ ўқишни истаган чет элликлар Мексика талабалик визасини олишлари шарт.
Талаба визасига қандай талаблар мавжуд?
- Тўлдирилган ва имзоланган Мексика визаси учун ариза;
- паспортингиз ва унинг тегишли бетлари (биринчи ва охирги бети, олган визаларингиз ва штампларингиз) нусхалари;
- охирги 6 ой ичида олинган, паспорт учун тушиладиган расм ҳажмида оқ фонли расм;
- бронланган парвоз чиптаси (сотиб олиш шарт эмас);
- Мексикадаги элчихонага юборилган таълим муассасангиздан қабул хати;
- банк ҳисобингиздан сўнгги 3 ойлик ҳисобот;
- талаба визасини расмийлаштириш учун тўлов.
Мексика талабалар визаси учун тўлов тахминан $36ни ташкил қилади, аммо ариза топширган мамлакатингизга қараб у ўзгариши мумкин.
Мексика талаба визаси муддати қанча?
Мексикалик талаба визаси ўзи максимал 180 кун давомида ва битта кириш учун амал қилади. Агар сиз 180 кундан кўпроқ вақт қолмоқчи бўлсангиз, вақтинчалик яшаш картасига мурожаат қилишингиз керак. Вақтинчалик яшаш картаси дастлаб Мексикада бир йил давомида қолиш имкониятини беради. Кейин эса ўқиш муддати давомида янгиланиши мумкин. Шунингдек, у сизга мамлакатга бир неча марта кириш ва чиқиш имкониятини беради.
Visitor Student Visa – бу 180 кундан қисқа муддат мобайнида курсда қатнашадиган талабалар учун.
Мексика иш визаси – визанинг бу тури Мексикада пуллик иш билан шуғулланишга имкон беради. Мексикада ишчи визасини олиш учун ариза берувчи дастлаб ишлаш учун рухсатнома олиши керак.
Мексикада ишлаш учун рухсатномаси бўлмаган, резидент рухсатнома асосида яшовчи киши иш таклифини олганида, вақтинчалик ёки доимий рухсатномага эга бўлишларига қараб турли хил тартиб-қоидаларга амал қилишлари керак.
Агар сиз доимий резидент бўлсангиз, иммиграция тўғрисида хабар беришингиз, вақтинчалик резидент бўлсангиз рухсат сўраб мурожаат қилишингиз керак.
Сизга Мексикада иш таклиф этилса, ишлаш учун рухсатномалар билан вақтинча яшаш ҳуқуқини олишингиз мумкин. Шуни ёдда тутингки, иш берувчи сизнинг номингиздан ариза ёзиши керак.
Агар Мексикада бўлмасангиз паспортингизда вақтинчалик яшаш визаси муҳрини олиш учун Мексика консуллигига мурожаат қилишингиз керак. Мексикада бўлсангиз, уни яшаш картаси билан алмаштиришингиз зарур бўлади.
Шунингдек, Мексикада визитор виза асосида бўлсангиз (FMM) мамлакатдан чиқиб кетишингиз, Мексикадаги чет эл консуллигига бориб, вақтинчалик яшаш визаси муҳрини олишингиз керак бўлади. Мексикага қайтиб келганингиздан сўнг уни яшаш картасига алмаштиришингиз зарур.
Мексикада бўлсангиз ва яшаш картангиз бўлса иш берувчингиз ўзгариши тўғрисида хабар бериш учун маҳаллий Миграция миллий институти (INN)га боришингиз шарт. Агар сизнинг картангизда ишлаш имтиёзлари мавжуд бўлмаса, сиз уларга мурожаат қилишингиз лозим.
Мексика иш визаси нархи
Вақтинчалик ёки доимий яшаш картасида ишлаш учун рухсат олиш тўловлари ҳажми қуйидагича:
Сиз вақтинчалик резидент картаси билан мурожаат қилсангиз, асосий тўлов 3 207 MXN (150 АҚШ доллари)ни ташкил қилади. Қўшимча тўловлар олиниши мумкин.
Агар доимий резидент картаси бўлса, сиз ушбу тўлов учун жавобгар эмассиз. Бироқ сиз иш тартибидаги ўзгаришлар ҳақида иммиграция идорасини хабардор қилишингиз шарт.
Мексика оилавий визаси – визанинг бу тури Мексикада яшовчи яқин оила аъзосига қўшилишни истаган чет элликларга берилади. Мексикада 180 кундан кўпроқ вақт давомида оила аъзоларига қўшилишни истаган ҳар бир киши Мексика оилавий визасини олиш учун мурожаат қилади. Агар сиз фақат 180 кундан қисқа вақт ичида оилангиз аъзосиникига боришни ният қилсангиз, бунинг ўрнига сизга Мексика туристик / меҳмон визаси керак.
Мексика доимий резиденти визаси – бу Мексикада доимий яшашни истаган чет эл фуқароларига бериладиган виза тури. Ушбу турдаги виза Мексикада мустақил даромад билан яшайдиган пенсионерлар учун энг кенг тарқалган, шунинг учун уни Мексика пенсия визаси деб ҳам аташади. Мексикада яқин оилавий алоқалари бўлган ва Мексикада камида тўрт йил вақтинча яшовчи сифатида яшаган чет элликлар ҳам Мексикада доимий яшаш ҳуқуқига эга.
6 ойдан кўпроқ муддатга Мексикага кўчиб ўтмоқчи бўлган ҳар бир киши, яшаш муддати ва мақсадига қараб, резидент визаси ва резидент картасига эга бўлиши керак. Мексикада доимий яшашни истаган чет элликлар Мексиканинг доимий яшаш картасига эга бўлишлари шарт.
Мексика доимий резидент картасининг афзалликлари
Доимий резидентлик картаси эгасига овоз бериш ҳуқуқидан ташқари, ҳақиқий Мексика фуқаросига ўхшаш ҳуқуқларни беради. Шундай қилиб, Мексиканинг доимий яшовчи картаси билан:
- Сизга ишлаш учун рухсатнома олмасдан ишлашга рухсат берилади;
- бепул тиббий суғуртага мурожаат қилишингиз мумкин;
- фақат бир марта мурожаат қилишингиз керак – чунки у муддатсиз, уни ҳар икки йилда икки марта янгилашга ҳожат йўқ;
- Мексикага хоҳлаганча киришингиз ва чиқиш имконияти бўлади.
Мексикада доимий яшовчи виза / карта тўловлари
Мексика визаси учун тўлов тахминан 36 АҚШ долларини ташкил қилади, аммо мурожаат қилган давлатингизга қараб у бироз ўзгариши мумкин. Керакли тўлов усули ҳам ўзгаради: баъзи элчихоналар сиздан нақд пул билан тўлашингизни сўраши мумкин, бошқалари эса банк ўтказмасини талаб қилишади.
Бундан ташқари, Миллий Иммиграция Институтида доимий резидентлик картасини олиш учун ариза топширганингизда, карта учун ҳам тўлов тўлашингиз керак (5000 Мексика песоси ёки 250 АҚШ доллар атрофида).
Миржалол Абдурасулов тайёрлади.
Мавзуга оид
00:30 / 13.11.2024
«Депортация, чегара девори, бекор қилинадиган гуманитар ёрдамлар». Трамп президентлигининг илк кунида нималар қилиши маълум бўлди
18:48 / 05.11.2024
Green Card учун онлайн рўйхатдан ўтиш 2 кунга узайтирилди
21:03 / 29.10.2024
Аспирант тасодифан Мексика жунглиларида йўқолган шаҳарни топди
14:10 / 21.10.2024