Ўзбекистон | 17:49 / 05.07.2021
9452
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда туман ҳокимлиги захирасидаги ерни сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида туман ҳокимлиги захирасидаги ерни сотмоқчи бўлган шахс ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Жарқўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, 25 сотих ерни сотмоқчи бўлган Н.М. ушланган.

У ноқонуний даромад орттириш мақсадида аслида туман ҳокимлиги захирасида бўлган 25 сотих ерни фуқаро А.га фирибгарлик йўли билан сотишни режалаштириб, туман кадастр ва давлат хизматлари марказида ишловчи танишлари орқали ҳужжатларни тайёрлаб бериш эвазига 70 миллион сўмни олган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид