Жамият | 09:00 / 09.07.2021
9740
4 дақиқада ўқилади
Реклама

GREENWICH шарофати билан Лондонга!

Golden House компанияси ҳар доимгидагидек ўз мижозларини ўзига хос ноодатий  совғалари билан ҳайратга солишда давом этмоқда. Жумладан, Greenwich турар жой мажмуаси томонидан ўтказилаётган акция ҳам янги хонадон соҳиблари учун ана шундай ажойиб ва ёқимли совғадир. Акция доирасида 2021 йилнинг 1 июлидан 30 сентябрига қадар бўлган муддатда Greenwich'дан хонадон харид қилиб олинг ва Буюк Британия пойтахтига саёҳат йўлланмасини қўлга киритинг!

Британия квартали Greenwich – Golden House'нинг ўзига хос ажойиб ва бетакрор лойиҳаларидан биридир. Мажмуа иморатлари қадимий рим меъморчилик услубида бетакрор нақшлар билан безатилган ғиштли фасад уйларни ўзида мужассам этган. Мижозлар харид қилиб олишлари учун бизнес ва комфорт (қулайлик) сингари икки хил классдан иборат замонавий ва муҳташам хонадонлар мавжуд.

Комфорт-классга мансуб хонадонлар кўчиб ўтишга тайёр тўлиқ таъмир ҳолатида, шунингдек ажойиб совға сифатида ошхона тўплами билан фойдаланишга топширилади. “Кўчиб ўтинг ва яшанг!” қабилидаги чорлов ва қарор – юқори сифатли материаллар ва қулай режалаштириш ечимларини мужассам этган хонадон мижозларни узоқ вақт толиқтирувчи ташвишлар ва зерикарли таъмирлашдек катта бош оғриғидан халос этади. Aнглия услубига хос бўлган лаконизм ва аниқлик ҳар қандай мебелни оптимал тарзда жойлаштириш мумкин бўлган хоналарда ўз аксини топган, ҳаттоки розеткалар ва бошқа алоқа тизимларининг пухта ўйлаб жойлаштирилгани ҳам  хонадонларнинг замонавий стандарт талабларига тўлиқ жавоб бера олишини англатади.

Бизнес-классга мансуб бўлган хонадонлар эса таъмирсиз ҳолда фойдаланишга топширилади. Бундай хонадон соҳиблари шахсан ўзларининг бой тасаввурлари орқали режалаштириш ечимларига оид жиҳатларни ҳал этадилар. Турар жой мажмуаси қайси класс турига мансублигидан қатъий назар, барча хонадон соҳиблари автомашиналардан холи бўлган хавфсиз ҳовли, қулай автотураргоҳлар, кварталнинг пухта ўйланган ва ривожланган инфратузилмаси, шунингдек қулай сайр қилиш йўлакчалари ва замонавий болалар ўйингоҳларига эга бўладилар.

Пойтахтнинг инглиз услубидаги мазкур турар жой мажмуаси бўлажак аҳолисини Туманли Aлбионга икки кишилик йўлланма ва бошқа кундалик ҳаётимизда асқатувчи бошқа фойдали совғаларни қўлга киритиш имконини берувчи ютуқли ўйинларда ҳам фаол иштирок этишга таклиф этади. Саёҳат қилиш орқали эса сиз пойтахтимиздаги Британия кварталининг муҳити бетакрор Англия муҳити билан қанчалик яқин эканлигига шахсан гувоҳ бўлиш имконига эга бўласиз. Девелопердан Лондонга икки кишилик саёҳат йўлланмаси энг омадли кишиларга тақдим этилади. 1 июлдан бошлаб Greenwich турар жой мажмуасидан хонадон харид қилган ҳар бир киши автоматик равишда уйининг квадрат майдонига доир шахсий маълумотлари кўрсатилган махсус купонни олган ҳолда акция иштирокчисига айланади. Купоннинг бир қисми компания офисидаги муҳрланган қутига жойлаштирилади иккинчи қисми эса Golden House акцияси ғолиблари эълон қилинган кунга қадар харидорда қолади.

Aкция ғолиблари инглиз муҳитига батамом шўнғиш учун куз фаслида Британия кварталида эълон қилинади.

Шошилинг, хонадонлар харид қилиб олинг, фойдали сармоя киритинг ва ажойиб ютуқли совринларга эг бўлинг ва албатта компания янгиликларини кузатиб боринг.

Call-марказ: +99878-150-11-11

Сайт: greenwich.uz

Facebook: fb.com/goldenhouseuz

Instagram: @goldenhouseuz

Telegram: t.me/goldenhouseuz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид