Ўзбекистон | 10:07 / 09.07.2021
32868
2 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда яна 4 киши коронавирус қурбони бўлди, пневмония ҳолатлари ҳам ўсмоқда
Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 482 кишида коронавирус, 221 кишида пневмония аниқланиб, 4 бемор вафот этгани тўғрисида хабар берди.
«2021 йил 8 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 115011 (+482) нафарни ташкил этмоқда», дейилади ССВ хабарида.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 28 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 18 нафари Андижон вилоятида,
- 13 нафари Бухоро вилоятида,
- 41 нафари Жиззах вилоятида,
- 19 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 12 нафари Навоий вилоятида,
- 23 нафари Наманган вилоятида,
- 33 нафари Самарқанд вилоятида,
- 19 нафари Сирдарё вилоятида,
- 26 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 32 нафари Фарғона вилоятида,
- 22 нафари Хоразм вилоятида,
- 49 нафари Тошкент вилоятида,
- 147 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Бундан ташқари, кеча кун давомида 221 нафар кишида пневмония аниқланди.
Кеча кун давомида:
- Андижон вилоятида 70 нафар,
- Бухоро вилоятида 14 нафар,
- Жиззах вилоятида 85 нафар,
- Навоий вилоятида 4 нафар,
- Сирдарё вилоятида 28 нафар,
- Фарғона вилоятида 65 нафар,
- Тошкент вилоятида 52 нафар,
- Тошкент шаҳрида 18 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 110377 (+336) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 764 нафарни ташкил қилди.
Мавзуга оид
16:38 / 03.12.2023
Хоразмда 20 ёшли талаба пневмониядан вафот этди
18:55 / 27.11.2023
Хитойда болалар пневмонияси билан боғлиқ вазият оғир эмас – ЖССТ
18:31 / 23.11.2023
Тошкентда ЎРВИ тарқалиши кучайди. Вазир масъулларга шошилинч топшириқлар берди
11:40 / 13.12.2022