Қўрғонтепа туман “Деҳқон бозори” МЧЖ моддий жавобгар шахсларининг кирдикорлари фош бўлди
Улар асоссиз равишда ойлик маошлари ва савдо хизматидан тушган маблағларни талон-торож қилишган.
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг хабар беришича, туман “Деҳқон бозори” МЧЖ моддий жавобгар шахслари МЧЖнинг 201,7 млн сўмини ҳеч қандай асоссиз иш ҳақи ва рағбатлантириш сифатида олгани, шунингдек савдо ҳамда хизмат кўрсатишдан тушган 157 млн сўмни кирим қилмасдан, жами 358,7 млн сўм пул маблағларини талон-торож қилгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) билан билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ, Избоскан туманида фермер хўжалигининг ерини сотмоқчи бўлган фирибгар ушлангани ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга оид
20:50 / 11.06.2024
4 қурбон ва умрбод қамалган қотил – Қўрғонтепадаги мудҳиш жиноят тафсилоти
10:24 / 11.06.2024
Муқаддам 8 марта судланган шахс бемор ва масжид қурилишига хайриядан йиғилган пулларни ўзлаштириб юборди
19:04 / 07.08.2023
Андижон вилояти ҳокими ёрдамчиси туманга ҳоким бўлди
10:45 / 10.02.2023