Президент мактабларига ҳужжат топширган ўқувчилардан фирибгарларга алданиб қолмаслик сўралди
Aйрим хусусий ўқув курслари Президент мактабларига ҳужжат топширган ўқувчиларга қўнғироқ қилиб, китоб сотиб олиш ва тест ечиб, билимини синаб кўришни таклиф қилмоқда. Aгентлик бундай хабарларга ишонмасликни сўради.
Президент мактаблари учун бу йилги имтиҳонлар қаерда ўтказилиши ҳақида Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги матбуот хизмати раҳбари Дилфуза Собирова маълумот берди.
Маълум қилинишича, 2021/2022 ўқув йили учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Президент мактабларига имтиҳонлар очиқ ҳавода ўтказилади. Шу сабаб ҳар бир талабгор имтиҳонга бош кийим, масалан, кепка билан келиши талаб этилади.
Шунингдек, Президент мактабларига ҳужжат топширган ота-оналар ва ўқувчилардан фирибгарларга алданиб қолмаслик сўралди.
“Бизга бўлаётган мурожаатлардан маълум бўлишича, айрим хусусий ўқув курслари Президент мактабларига ҳужжат топширган ўқувчиларга қўнғироқ қилиб, китоб сотиб олиш ва тест имтиҳонларидан ўтиб, билимларини синаб кўришни таклиф этишмоқда. Бу каби хабарларга ишонмасликни сўраб қоламиз. Президент мактабларидан номзодларга фақат ПИИМАдан смс юборилади. Телефон рақами Перфектум компаниясига тегишли бўлганларга 1523 рақамларидан хабар боради. Бошқа рақамлардан бўлган қўнғироқлар ва смс-хабарномалар агентликка тегишли эмас”, – деди агентлик матбуот хизмати раҳбари.
Мавзуга оид
19:11 / 22.04.2024
Telegram аккаунтларини ўғирлашнинг янги усули аниқланди
14:01 / 19.04.2024
Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи фирибгарлик ва пора беришда гумонланмоқда
15:19 / 11.04.2024
Андижонда 42 млрд сўмлик йўл лойиҳасини олиб беришни ваъда қилган шахслар қўлга олинди
19:21 / 09.04.2024