Ўзбекистон | 10:55 / 14.07.2021
2153
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда фермер хўжалиги ерини сотган шахсга жиноий иш қўзғатилди

Сурхондарё вилояти Денов туманида фермер хўжалиги ер майдонини сотган фуқарога жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Денов туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро К.С. турмуш ўртоғи раҳбарлигидаги «А.» фермер хўжалиги балансида бўлган ер майдонининг 5 сотихини фирибгарлик йўли билан сотишни режалаштиргани аниқланган. У, фуқаро С.ни танишлари орқали ер майдони ҳужжатларини расмийлаштириб беришга ишонтириб, унинг 5 500 АҚШ доллари ва 16 миллион сўм пулини қўлга киритган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан К.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид