Олмазор тумани ҳокими Абдумажид Муллажонов вафот этди
Ўзбекистон Марказий банки собиқ раиси Файзулла Муллажоновнинг ўғли, Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани ҳокими Абдумажид Муллажонов 51 ёшида ўз уйида вафот этди.
«Тошкент шаҳар ҳокимлиги Олмазор тумани ҳокими Абдумажид Муллажонов вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.
Абдумажид Муллажонов узоқ йиллар давомида давлат идораларида самарали меҳнат қилиб, юртимиз ривожига муносиб ҳисса қўшган ташаббускор раҳбар, самимий инсон эди. Абдумажид Муллажоновнинг ёрқин хотираси қалбимизда абадий қолади», дейилади Тошкент шаҳри ҳокимлиги матбуот хизмати хабарида.
Абдумажид Файзуллаевич Муллажонов 1970 йилда Сирдарё вилоятида туғилган. 1996 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Кўп йиллар давомида қатор раҳбарлик лавозимларида самарали фаолият юритган.
У 2019 йилдан Тошкент шаҳар Олмазор тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаган, 2021 йилнинг январидан туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.
Маълумот учун, Абдумажид Муллажонов Ўзбекистон Марказий банки собиқ раиси, марҳум Файзулла Муллажоновнинг ўғли эди.
Абдумажид Муллажонов ўлими сабаби расман маълум қилинмаган, Kun.uz манбаси маълумотига кўра, унинг ўлимига ўткир юрак миокард инфаркти сабаб бўлган.
Бунгача Қонунчилик палатаси депутати Абдураҳим Қурбонов, ёзувчи Дадахон Нурий, «Қоракўл мактаби» асосчиси Тўхтамурод Жумаев, Энергетика соҳасининг фахрий ходими, «Чирчиқ трансформатор заводи» AЖ бош директори Руслан Мубаракшин ҳамда АОКАда бўлим бошлиғи бўлган Жавоҳир Қудратов коронавирусдан вафот этгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
16:52 / 02.10.2024
Тошкентда мактаб ўқувчиси устига футбол майдонидаги дарвоза қулаши туфайли вафот этди
15:51 / 12.08.2024
“Аҳоли билан келишилган” — пойтахт ҳокимлиги болалар майдончаси жойлашган ҳудуд сотувга қўйилганига изоҳ берди
07:45 / 18.02.2024
Тошкентда Lacetti ва Cobalt тўқнашуви содир бўлди
08:01 / 06.02.2024