Ўзбекистон | 16:07 / 18.07.2021
4814
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлар сони 1 млн кишидан ошди

Ўзбекистонда 17 июль куни 124 минг дозадан ортиқ вакцина қўлланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда 1 миллиондан ортиқ фуқаро коронавирусга қарши тўлиқ эмлангани ҳақида хабар берди.
 
17 июлда мамлакат ҳудудлари бўйлаб 124 179  доза COVID-19га қарши вакцина қўлланди. Шундан:

  • 1-босқич эмланганлар 98 702 нафарни, 
  • 2-босқич эмланганлар 14 518 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 10 959 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатда жами 5 645 153 доза вакцинадан фойдаланилди. Шундан:

  • 1-босқич эмланганлар 3 544 032 нафарни, 
  • 2-босқичда эмланганлар 1 534 789 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 566 332  нафарни ташкил қилди. 

Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 007 993 нафарни ташкил қилмоқда.

17 июль кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

  • Фарғона вилояти (23 802 доза),
  • Наманган вилояти (16 315 доза),
  • Самарқанд вилояти (11 940  доза) банд қилди. 

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:

  • Фарғона вилоятида 730 720 доза, 
  • Наманган вилоятида 727 124 доза, 
  • Андижон вилоятида 629 418  дозани ташкил қилмоқда.

Аввалроқ Озарбойжон Ўзбекистонга 50 минг доза AstraZeneca вакцинасини юборгани ва мамлакатда жами вакцина захираси 7 миллион 580 минг дозага етгани тўғрисида хабар берилганди.

Август ойида «Спутник V» вакцинасидан 160 минг доза ҳамда август–сентябрь ойларида COVAX дастури доирасида яна 660 минг доза (AstraZeneca ёки Moderna) вакциналари олиб келиниши кутилмоқда. Шунингдек, яқин вақтлар ичида Хитойдан 4 млн доза ўзбек-хитой вакцинаси келтирилади.

Махсус комиссиянинг 17 июль кунги қарорига кўра, Ўзбекистонда 14 тоифадаги фуқаролар коронавирусга қарши мажбуран эмланиши белгиланган.

Мавзуга оид