Андижон шаҳрида муз саройи очилмоқда
Эртага, 20 июль куни Андижон шаҳрида муз саройи очилади. “Marine Cinema” жамияти томонидан бунёд этилган саройда 20х40 ўлчамдаги табиий муз қопламали спорт майдони қурилган бўлиб, 300 нафар томошабин учун ўриндиқлар ўрнатилган.
Аренада турли спорт тадбирлари, мусобақалар ва бошқа ижтимоий-кўнгилочар тадбирлар ўтказиш имконияти мавжуд.
Муз майдонидан бир вақтнинг ўзида 50 дан зиёд спортчи шуғуллана олади. Масканда фигурали учиш, хоккей каби қишки спорт турлари бўйича секциялар очиш учун шарт-шароитлар яратилмоқда.
Шунингдек, бинода фитнес зали ҳам иш олиб боради. Муз саройининг очилиш маросими давомида пойтахтдан ташриф буюрган ҳоккей ва фигурали учиш усталарининг бадиий чиқишлари, мушакбозлик томошаси намойиш этилиши режалаштирилмоқда.
Мавзуга оид
16:57 / 19.09.2024
Андижонда электрдан ноқонуний фойдаланган тадбиркордан 20 млн сўм олган ЭТК муҳандислари ушланди
10:00 / 13.09.2024
Хитой Андижонда чиқиндилардан энергия ишлаб чиқаришни йўлга қўяди
20:05 / 12.09.2024
Ҳудудларда тадбиркорлар қуёш панелларини ўрнатишга мажбурланмоқда. Вазирлик томошабинми?
09:50 / 11.09.2024