Жаҳон | 16:01 / 20.07.2021
8128
1 дақиқада ўқилади

Оқ уй Гуантанамо қамоқхонасини ёпишга қарор қилди

Қамоқхонани ёпишга илк марта собиқ президент Барак Обама ҳаракат қилган ва 2009 йил январда тегишли фармойиш чиқарган, аммо республикачи конгрессменларнинг қаршилиги сабабли бу қарор ижро этилмаганди.

Фото: Getty Images

Вашингтон Гуантанамо кўрфазидаги қамоқхона ва ҳарбий-денгиз базасини ёпишга қарор қилди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки маълум қилди, деб хабар бермоқда The Hill.

«Менда график йўқ. Жараён кетмоқда, бу бизнинг мақсадимиз», — деган у.

Псакининг қайд этишича, қамоқхонадаги 39 маҳбусдан 10 нафари ўз ватанларига репатриация қилиниш ҳуқуқига эга. Яна 17 нафари ишни қайта кўриб чиқишни сўраши мумкин, 10 нафари ҳарбий комиссиялар назоратида ва икки нафарига ҳукм чиқарилган.

Қамоқхонани ёпишга илк марта собиқ президент Барак Обама ҳаракат қилган ва 2009 йил январда тегишли фармойиш чиқарган, аммо республикачи конгрессменларнинг қаршилиги сабабли бу қарор ижро этилмаганди.

2018 йилда АҚШнинг 45-президенти Доналд Трамп қамоқхонани сақлаб қолиш тўғрисида фармон чиқарган.

Мавзуга оид