АҚШ Тожикистонга 1,5 миллион доза Moderna вакцинаси етказиб берди
26 июлга ўтар кечаси Душанбе халқаро аэропортига АҚШдан Turkish Airlines авиакомпаниясининг махсус рейси билан 1,5 миллион доза Moderna вакцинаси етказилди. Бу ҳақда Тожикистон соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги маълум қилди.
Ўтган ҳафта АҚШ давлат департаменти матбуот котиби ўринбосари Жалина Портер брифинг вақтида АҚШ 23та давлатга, жумладан, Тожикистонга коронавирусга қарши курашда ёрдам бериш мақсадида 22 млн доза вакцина йўллаганини маълум қилган.
Бу Moderna компанияси вакцинасининг Тожикистонга етказилган биринчи партияси ҳисобланади. 22 июлда Озарбойжон инсонпарварлик ёрдами сифатида Тожикистонга 40 минг доза AstraZeneca вакцинасини жўнатган.
Душанбеда 25 июнда 18 ёшдан катта аҳолини коронавирусга қарши эмлаш бўйича кампания бошланган. Айни вақтда республикада бу мақсадда AstraZeneca вакцинасининг ҳиндча муқобили ҳамда Хитойнинг CoronaVac вакцинаси қўлланмоқда.
3 июлда Тожикистонда 18 ёшдан катта фуқаролар мажбурий эмланиши эълон қилинган.
Мавзуга оид
10:31
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024