Афғонистон мудофаа вазирлиги толибларга қарши операциялар бошланишини маълум қилди
Мамлакат мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Бисмиллоҳ Хон Муҳаммадий тез орада "Толибон" жангарилари эгаллаб олган барча туманлар қайтариб олинишига ваъда берди.
Яқин вақт ичида Афғонистон армияси “Толибон” ҳаракати эгаллаб олган ҳудудларни қайтариб олиш бўйича операция бошлайди. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Бисмиллоҳ Хон Муҳаммадий маълум қилди.
"Қарши ҳужум қилиш учун кучларимизни тайёрладик ва улар қатор туманларни озод қилди. Толиблар фаоллашди, аммо ҳукумат кучларига қаршилик кўрсатолмади. Яқин вақт ичида толиблар эгаллаб олган ҳудудларни қайтариб олиш бўйича операциялар бошланади", - дея унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Tolo News телеканали.
Муҳаммадий тез орада "Толибон" жангарилари эгаллаб олган барча туманлар қайтариб олинишига ваъда берди.
Ўз навбатида, Афғонистон президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Ҳамдулла Муҳиб "Толибон"нинг вақтинчалик муваффақияти НАТО қўшинлари олиб чиқиб кетилиши туфайли пайдо бўлган бўшлиқ оқибати эканлигини айтди.
"Биз ўз вақтида қурол-яроғ етказа олмаган туманлар бой берилди. Толиблар яқинда чарчайди, бу эса уларни музокараларда мулоқот бошлашга мажбур қилади", - деди у.
Мавзуга оид
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
14:12 / 06.11.2024
Ўзбекистон ва ЕИ афғон масаласи бўйича ўзаро маслаҳатлашувни давом эттиради
22:45 / 02.11.2024