Ўзбекистон | 08:31 / 27.07.2021
2463
1 дақиқада ўқилади

Навоийда Тошкентга олиб кетилаётган 900 килограммга яқин сифатсиз гўштлар тўхтатиб қолинди

Навоий вилояти Кармана туманида жойлашган «Самарқанд» ЙПХ масканида Бухородан Тошкентга олиб кетилаётган сифатсиз гўштлар тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда вилоят Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йил 26 июль куни соат 00:20 ларда Бухоро вилояти, Ғиждувон туманида яшовчи 1991 йилда туғилган М.А. бошқарувидаги «ISUZU» машинаси Навоий вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ Карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси ходимлари томонидан тўхтатиб текширилган. 

Текширув давомида машина юкхонасида 180 кг келиб чиқиши номаълум бўлган йирик шохли қорамол ҳамда 720 кг майда шохли мол гўшти ветеринария-санитария қоидалари талабларига зид равишда Тошкент шаҳрига сотиш мақсадида олиб кетилаётганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан Маъмурий кодекснинг 109-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4-5 июнь кунлари ҳам Бухородан Тошкентга олиб кетилаётган сифатсиз гўштлар Навоийда тўхтатиб қолинганди.

Мавзуга оид