Жаҳон | 14:29 / 27.07.2021
7335
2 дақиқада ўқилади

Тожикистон «Толибон» билан музокара олиб бормаяпти - Сирожиддин Муҳриддин

Шунингдек, унинг таъкидлашича, тожик томони россиялик чегарачиларни қайтариш бўйича Россия билан музокаралар олиб бормаяпти.

Фото: Asia-Plus

Душанбе ҳар доим расмий Кобулни Афғонистондаги қонуний ҳокимият деб билган ва «Толибон» ҳаракати вакиллари билан ҳеч қачон учрашув ёки музокара ўтказмаган. Бу ҳақда Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин 26 июль куни журналистларга маълум қилди

Унинг сўзларига кўра, сўнгги вақтларда Афғонистоннинг Тожикистон билан чегарадош минтақаларида вазият жиддий равишда ёмонлашди, «аммо Тожикистоннинг бу йўналишдаги чегаралари ишончли ҳимояланган».

«Тожикистон россиялик чегарачиларни жанубий чегараларга қайтариш бўйича Россия билан музокаралар олиб бормаяпти ва Афғонистон билан чегарадаги кескинлик туфайли Душанбеда Россия маслаҳатчилари сонини кўпайтиришни режалаштирмаяпти», деди вазир. 

Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда Тожикистон Афғонистондан қанча қочқинни қабул қилиши мумкинлиги тўғрисида аниқ нимадир дейиш мушкулдир.

«Мен республика Афғонистондан қабул қилиши мумкин бўлган қочқинларнинг илгари эълон қилинган сони тўғрисида баъзи ҳамкасбларнинг фикрига қўшилмайман. Биз бу масалада коронавирус пандемияси, қочқинлар лагерларининг тайёрлиги ва террорчилар қочқинлар ниқоби остида мамлакатимизга кириб келиши мумкинлигига тайёр эканлигимиз билан боғлиқ вазиятни ҳисобга олишимиз керак», дея таъкидлади Муҳриддин. 

Мавзуга оид