Ўзбекистон | 14:57 / 28.07.2021
6007
1 дақиқада ўқилади

Талаб юқори бўлган дориларни ноқонуний муомалага киритмоқчи бўлган шахс ушланди

Тошкент туманида пандемия шароитида талаб юқори бўлган дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилиши олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент туман бўлими ҳамда ДБҚнинг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида, фуқаро С.С. пандемия шароитида талаб юқори бўлган дори воситаларини дорихоналардан ташқарида муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, тегишли ҳужжатлари бўлмаган 435 дона “Ремдесса ремдесивир 100мг” номли ҳамда 500 дона “Кюпен” номли дори воситаларини харидорга 181 млн сўмга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид