Жаҳон | 20:21 / 29.07.2021
12853
1 дақиқада ўқилади

Афғонистон шарқидаги тошқинларда 150 киши ҳалок бўлди

Фото: EPA

Афғонистон шарқида жойлашган Нуристон вилоятида юз берган тошқинларда камида 150 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда 1TV телеканали хабар берди.

Таъкидланишича, табиий офат 29 июлга ўтар кечаси Покистон билан чегарадош Камдиш уездида сел оқиши оқибатида юз берган. Сув оқимлари ўз йўлида камида 100та уйни вайрон қилган.

Мавзуга оид