Жаҳон | 14:40 / 31.07.2021
7805
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған Анталия ва яна тўрт вилоятни фалокат ҳудуди деб эълон қилди

Туркия ўрмон ва қишлоқ хўжалиги вазири Бекир Пакдемирлининг сўзларига кўра, мамлакат ҳудудида 28 июлдан 31 июлгача 98та ўрмон ёнғини қайд этилган, улардан 88тасини ўчиришга муваффақ бўлинган.

Фото: Getty Images

Туркиядаги ўрмон ёнғинлари исканжасида қолган вилоятлар фалокат ҳудуди деб эълон қилинди. Бу ҳақда мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ўз Twitter саҳифасида маълум қилди. Гап Анталия, Адана, Мерсин, Муғла ва Усмония вилоятлари тўғрисида кетмоқда.

«Биз мамлакатимиз ярасини тузатиш ва зарарни қоплаш учун барча зарур чораларни кўришда давом этамиз», — деб ёзди у.

Туркия ўрмон ва қишлоқ хўжалиги вазири Бекир Пакдемирлининг сўзларига кўра, мамлакат ҳудудида 28 июлдан 31 июлгача 98та ўрмон ёнғини қайд этилган, улардан 88тасини ўчиришга муваффақ бўлинган.

Эрдўғаннинг вакили Иброҳим Қалин ёнғинларни Туркиянинг миллий фалокати деб атади. У прокуратура ёнғинларнинг келиб чиқиш сабабини ўрганаётганини айтди.

Ёнғинлар оқибатида Анталия да уч, Мармарисда бир киши ҳалок бўлган, 138 киши шифохонага мурожаат қилган.

Мавзуга оид