Saylov2021.uz портали ва мобил иловаси ишга тушди
Портал сайловчиларга ўз сайлов участкаларини кўрсатади ва одамларни сиёсий жараён ҳақидаги ахборотлар билан таъминлаб боради.
Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси 2021 йилги президент сайлови учун Saylov2021.uz ахборот портали ва “Saylov-2021” мобил иловаси ишга туширилганини маълум қилди.
Комиссия матбуот котиби Жалолиддин Усмоновга кўра, портал ва унинг иловасидан сайлов билан боғлиқ барча маълумотларни олиш мумкин.
Ахборот портали ўзбек, рус, қорақалпоқ ва инглиз тилларида юритилади. Мазкур порталга шахсга доир маълумотларни киритиш орқали сайловчилар ўз сайлов участкаларини топишади.
“Saylov-2021” мобил иловаси ўзбек ва рус тилларида фаолият олиб боряпти.
“Илованинг асосий вазифаси – сайлов жараёнлари иштирокчилари, сайлов комиссияси аъзоларига сайлов қонунчилиги бўйича билимларини мустаҳкамлашда ёрдам беришдир. “Saylov-2021” иловасини мобил телефонга ҳозирча фақат Android тизимида юклаб олиш мумкин.
Тез кунларда иловани iOS тизими орқали ҳам юклаб олиш йўлга қўйиш режалаштирилган”, – деди МСК расмийси.
Аввалроқ, комиссия президент сайлови логотипини тақдим этган эди.
Мавзуга оид
15:47 / 18.10.2021
МСК 3 кун давомида қанча сайловчи муддатдан аввал овоз берганини маълум қилди
12:39 / 18.10.2021
Ўзбекистон президентлигига номзодларнинг ишончли вакиллари ўртасида теледебат ўтказилади
11:31 / 18.10.2021
Танзила Норбоева хотин-қиз сайловчилар сонини маълум қилди
18:42 / 16.10.2021