Жамият | 16:36 / 05.08.2021
13387
2 дақиқада ўқилади

Lumiere билан танишув: Премиум-классдаги отель бизнеси ҳақида очиқ суҳбат

Lumiere hotel & spa – Тошкентда янги очилган юқори сегментдаги меҳмонхоналардан. Журналист Бобур Акмалов янги отель билан танишиб, унинг асосчиси Икромжон Мамасаидов билан самимий суҳбат қурди.

Kun.uz “Business сlass” рукнида турли-туман йўналишлардаги катта-кичик бизнес-лойиҳалар ҳақида ҳикоя қилиб боради. Рукннинг илк сонида Тошкентда очилган премиум-класс автоювиш шохобчаси – Blackstar Carwash ҳақида ҳикоя қилган эдик.

Бу гал эса пойтахтимизда янги очилган люкс отеллардан бири – Lumiere hotel & spa Tashkent билан танишамиз.

Француз услубида қурилган меҳмонхона юқори сегментдаги мижозлар учун мўлжалланган. Шундай бўлса-да, бир жиҳати билан ўз рақобатчиларидан алоҳида ажралиб туради: Lumiere'да алкоголли ичимликлар йўқ.

Кўрсатув учун отелда меҳмон бўлган журналист Бобур Акмалов потенциал мижозларни қизиқтириши мумкин бўлган барча жиҳатлар – автотураргоҳдан то локация, нархлар, хоналар, ошхона ва бошқа кўплаб алоҳида шароитларгача батафсил ҳикоя қилади.

Lumiere асосчиси Икромжон Мамасаидов билан самимий суҳбат ҳам алоҳида эътиборга молик. Бизнесмен ўзи очган меҳмонхона ва умуман премиум-классдаги отель  бизнеси ҳақида гапириб берди. Унинг айтишича, бундай турдаги меҳмонхона бизнесини йўлга қўйиш учун 5–10 млн доллар атрофида маблағга эга бўлиш лозим.

Кўрсатувни Kun.uz'нинг YouTube'даги саҳифасида ёки юқоридаги видео орқали томоша қилинг.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид