Жаҳон | 11:30 / 06.08.2021
26072
2 дақиқада ўқилади

Шойгу Россия пойтахтини Сибирга кўчиришни таклиф қилди

Фото: Sputnik

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Сибирда аҳолиси миллион нафаргача етадиган 5 та янги шаҳар қуришни ва Россия пойтахтини ушбу ҳудудга кўчиришни таклиф қилди. У бундай таклифни Россия Фанлар академиясининг Сибир бўлими илмий жамоатчилиги билан учрашувда билдирди.

“Биз Сибирда 3 та, яхшиси 5 та йирик илмий-саноат, иқтисодий марказ қуришимиз керак. Бу ерда шунчаки шаҳарлар қуриш ва пойтахтни кўчириш билан кифояланиб қолмай, балки ушбу шаҳарларни у ёки бу фаолиятга аниқ йўналтирилган қилиш лозим”, деб айтган Россия мудофаа вазири.

Шойгу бу таклифни беришда собиқ иттифоқ вақтида у парчаланиши олдидан мавжуд бўлган шундай режалар ҳақида эслаб ўтган. “Афсуски, бу лойиҳа маълум сабабларга кўра тўхтатилганди”, деб таъкидлаб ўтган вазир.

Шойгу замонавий Россияда собиқ иттифоқ вақтида амалга оширилган Комсомольск-Амур, Красноярск ва Саяно-Шушенск ГЭСлари, Байкал-Амур магистрали каби йирик лойиҳаларни рўёбга чиқаришнинг имкони йўқлигидан афсус билдирган.

Мавзуга оид