Жаҳон | 14:40 / 07.08.2021
9846
1 дақиқада ўқилади

АҚШ элчихонаси америкаликларни Афғонистонни тарк этишга чақирди

АҚШ ва НАТО қўшинларининг Афғонистонни тарк этиши фонида «Толибон» ҳаракати жангарилари ҳужумларни кучайтирди.

Фото: Getty Images

АҚШнинг Кобулдаги элчихонаси Афғонистондаги америкаликларни мамлакатни тарк этишга чақирди. Бу ҳақда дипломатик миссия сайтида хабар қилинди.

«Элчихона америкаликларга жиноятчилик, терроризм даражаси юқорилиги сабабли Афғонистонга келиш хавфли эканлигини эслатади, мамлакатда бўлиб турганларни эса уни тарк этиш масаласини кўриб чиқишга чақиради», — дейилади элчихона хабарида.

АҚШ ва НАТО қўшинларининг Афғонистонни тарк этиши фонида «Толибон» ҳаракати жангарилари ҳужумларни кучайтирди.

Reuters агентлигининг хабар беришича, 6 август куни жангарилар Нимрўз вилоятининг пойтахти Саранж шаҳрига кирган.

Мавзуга оид