Жаҳон | 20:47 / 07.08.2021
15620
1 дақиқада ўқилади

Жузжон вилояти толиблар назоратига ўтди

Ҳукумат кучлари вилоят маркази Шибирғон шаҳридан 15 километр масофага чекинган. 

Афғонистон шимолидаги Жузжон вилояти тўлалигича «Толибон» ҳаракати назоратига ўтди. Бу ҳақда Жузжон губернатори ўринбосари Абдул Қодир Малийга таяниб Pajhwok Afghan News агентлиги хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, ҳукумат кучлари вилоят маркази Шибирғон шаҳридан 15 километр масофага чекинган. 

Бундан ташқари, агентлик манбасининг хабар қилишича, Жузжон қамоқхонаси бошлиғи полковник Мунаввар Умарий ўлдирилган.

Аввалроқ толиблар Шибирғон шаҳри устидан назорат ўрнатгани ҳақида хабар қилинганди.

Мавзуга оид