Шавкат Мирзиёев: «Свет бўйича, айниқса, газ бўйича одамлар биздан жуда норози»
Президент Шавкат Мирзиёев 9 август куни истеъмолчиларни нефть ва газ ресурслари билан барқарор таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Йиғилишда йилнинг 1-ярмида табиий газ қазиб олиш ва суюлтирилган газ ишлаб чиқариш бўйича эришилган натижалар танқидий муҳокама қилинди.
«Газ, нефть соҳасидаги ислоҳотлар бўйича кўп қарорлар, фармонлар қабул қилдик, янги раҳбарлар қўйдик, трансформация бўйича биринчи қадамларни қўйдик. Нефть ва газ билан барқарор таъминлаш бўйича аниқ-аниқ вазифалар нималардан иборат?
Жуда катта изланишлар ҳозирги талаб нуқтайи назаридан ўзининг натижасини бермаяпти. Жорий йилнинг ўзида 917 млн куб газ импорт қилдик. Бу жуда катта рақам, иккинчидан, импорт қилганда ўзимиз пул тўлаяпмиз, валютага олиб келяпмиз. Бу келажакда нима бўлади?
Уч йилда берган [нефть-газ соҳасига] 1 млрд 400 млн доллар пулимиз ўз натижасини бермаяпти, десак, бу ҳам тўғри бўлади. Свет бўйича, айниқса, газ бўйича одамлар биздан жуда норози. Иқтисодий манфаатдор нуқтайи назаридан ўзи имкониятларимиз қандай? Бу имкониятлардан қандай фойдаланамиз? Нима натижа беради?» - деди президент.
Президент соҳа мутасаддиларига истеъмолчилар манфаатларини юқори қўйиш, иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолига табиий газ, суюлтирилган газ ҳамда нефть маҳсулотларини зарур миқдорда етказиб бериш юзасидан аниқ кўрсатмалар берди.
Мавзуга оид
10:20 / 30.10.2024
Зангиотада газдан ноқонуний фойдаланган шахслар ушланди
15:54 / 29.10.2024
Тошкент туманидаги қарийб 43 минг хонадонда номаълум муддатга газ ўчирилади
16:23 / 28.10.2024
Туркманистон Россияга газ етказиб беришни тўхтатди
09:39 / 24.10.2024