Ўзбекистон | 08:03 / 12.08.2021
8828
2 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда «Меҳр дафтари» тизими йўлга қўйилмоқда
Президент “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Сенатга мутасадди вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш тавсия этилди:
- ўқув-тарбия муассасалари тарбияланувчиларининг муаммоларини ўрганиш ҳамда ҳал этиш, уларнинг орзу-истакларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш бўйича “Меҳр дафтари” тизимини ҳаётга татбиқ этиш;
- етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни фарзандликка, васийликка (ҳомийликка, патронатга) оладиган оилаларда тарбиялашни рағбатлантириш амалиётини жорий этиш ҳисобига ўқув-тарбия муассасаларида тарбияланувчиларни босқичма-босқич фарзандликка, васийликка (ҳомийликка, патронатга) оладиган оилаларда тарбиялашга ўтказиш чораларини кўриш;
- болаларнинг ота-она қарамоғидан маҳрум бўлишининг сабабларини ўрганиш ва аниқланган муаммоларни бартараф этиш.
Белгиланишича:
- 2021 йил 1 ноябрдан бошлаб “Меҳр дафтари” тизими доирасида амалга ошириладиган чора-тадбирларни молиялаштириш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан “Меҳр дафтари”га киритилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш жамғармалари ташкил этилади;
- 2022 йил 1 январдан бошлаб алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар соф тушумидан ажратмалар миқдори беш фоиздан уч фоизга пасайтирилади;
- 2022 йил 1 январдан бошлаб алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар соф тушумининг уч фоиз миқдоридаги ажратмалар бюджетга тўланадиган солиқ ва йиғимларга тенглаштирилади, ушбу ажратмалар солиқ органлари томонидан ундирилади ва импорт қилинадиган алкоголь маҳсулотларига нисбатан татбиқ этилмайди;
- “Меҳр дафтари”га киритилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг маблағлари ҳомийлик маблағлари, 2022 йил 1 январдан бошлаб алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар соф тушумининг уч фоизи миқдоридаги ажратмалар, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан шакллантирилади.
Мавзуга оид
09:55 / 15.10.2024
Автобус йўлакларида бошқа транспортларнинг ҳаракатланиши устидан назорат кучайтирилди
07:16 / 20.08.2024
Саноатни бошқаришнинг вертикал тизими жорий этилади
07:40 / 17.08.2024
Криптология соҳасида идоралараро эксперт гуруҳи ташкил этилади
07:15 / 24.07.2024