Шавкат Мирзиёев «Янги Ўзбекистон» боғидаги қурилиш жараёнини кўздан кечирди
Президент Шавкат Мирзиёев 13 август куни «Янги Ўзбекистон» боғида олиб борилаётган бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди.
Боғда манзарали дарахтлар ва гуллар экилиб, сўлим ҳудудлар барпо этилмоқда. Байрам тадбирлари ўтказиш учун 5 минг ўринли очиқ амфитеатр қурилмоқда.
Давлат раҳбарига ушбу амфитеатрда бўлажак қулайликлар ҳақида маълумот берилди.
«Истиқлол» мажмуасининг асоси тикланиб, қуриш ва пардозлаш ишлари давом эттирилмоқда. Унда Ўзбекистоннинг 3 минг йиллик тарихи, аждодларнинг буюк мероси, ўзбек халқининг миллий қадриятлари ўз ифодасини топади.
Президент ушбу мажмуадан ўрин оладиган барельеф ва безак намуналари билан танишди. Мутасадди ва қурувчиларга ўз тавсияларини берди.
Мавзуга оид
16:27 / 20.09.2024
Ўзбекистон президенти янги тайинланган элчиларнинг ишонч ёрлиқларини қабул қилди
22:35 / 19.09.2024
«Тиббий хизматлар меҳмондўстлиги» дастури амалга оширилади
22:32 / 19.09.2024
Чанг бўронларига қарши курашиш ва оқибатларини юмшатиш бўйича миллий дастур ишлаб чиқилди
22:30 / 19.09.2024