«Толибон» ҳаракати афғон халқига мурожаат билан чиқди
«Толибон» ҳукумат армияси ҳарбий хизматчиларига амнистия, хусусий ва давлат мулкларига дахлсизлик ваъда қилган.
«Толибон» ҳаракати афғон халқига мурожаат билан чиқди. Бу ҳақда ТАСС ISNA агентлигига таяниб хабар бермоқда.
«Толибон» отрядларининг тезлик билан ўсиши ҳаракатнинг оммавийлиги белгиси ҳисобланади. Агар кимда-ким «Толибон»га қарши курашган бўлса, ҳеч нарсадан хавфсирамасин. Ҳамма тинч яшаши мумкин. Биз сизларнинг биродарларингизмиз. Агар кимдир сизга «Толибон» номидан ҳужум қилса, унга чора кўриш учун зудлик билан бизнинг штабга хабар қилинг», дея иқтибос келтиради агентлик ҳаракат баёнотидан.
Баёнотда аҳоли уйларини тарк этмасликка, ҳукумат амалдорлари эса оиласи билан мамлакатдан чиқиб кетмасликка чақирилган.
«Толибон» шунингдек, ҳукумат армияси ҳарбий хизматчиларига амнистия, хусусий ва давлат мулкларига дахлсизлик ваъда қилган.
Охирги маълумотларга кўра, толиблар Афғонистондаги 34 вилоятдан 18таси марказини эгаллаган.
Мавзуга оид
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
14:12 / 06.11.2024
Ўзбекистон ва ЕИ афғон масаласи бўйича ўзаро маслаҳатлашувни давом эттиради
22:45 / 02.11.2024