Ўзбекистон | 16:23 / 14.08.2021
1881
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда ўқишга киритишини айтиб фуқародан пул олган шахсга жиноий иш қўзғатилди

Термиз шаҳрида хориждаги олий таълим муассасасига киритишини айтиб, фуқародан пул олган шахсга жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 3 август куни Термиз шаҳрида Шеробод тумани Оқтепа маҳалласида яшовчи, Ж.Ислом Термиз шаҳар 1-сон ИИБга ариза билан мурожаат қилган. У ўз мурожаатида 2018 йил апрел ойида, Термиз шаҳрида яшовчи таниши К.Хушнуд уни Кореядаги олийгоҳга ўқишга киритишни ваъда бериб, 3 700 AҚШ долларини олиб, ўзлаштириб кетганини маълум қилган.

Қайд этилишича, жорий йил 3 август куни К.Хушнудга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид