Жаҳон | 20:40 / 16.08.2021
23738
1 дақиқада ўқилади

Афғонистон марказий банкининг АҚШда сақланаётган активлари толибларга берилмайди – ОАВ

Халқаро валюта жамғармаси маълумотларига кўра, апрел охирида Афғонистон марказий банкининг валюта захиралари 9,4 млрд долларни ташкил этган.

«Толибон» ҳаракати Афғонистон марказий банкининг АҚШда сақланаётган активларига эга бўлолмайди. Бу ҳақда Agence France-Presse (AFP) Вашингтон маъмурияти вакилига таяниб хабар берди.

«Афғонистон ҳукумати марказий банкининг АҚШда сақланаётган активлари толибларга берилмайди», — деган у, аммо қанча миқдордаги маблағ ҳақида сўз бораётганига аниқлик киритмаган.

AFP агентлигининг маълумот беришича, Афғонистон марказий банки валюта захираларининг сезиларли қисми республиканинг ўзида сақланмайди.

Халқаро валюта жамғармаси маълумотларига кўра, апрел охирида Афғонистон марказий банкининг валюта захиралари 9,4 млрд долларни ташкил этган.

15 август куни «Толибон» ҳаракати Афғонистонда ҳокимиятни ўз қўлига олди. Мамлакат президенти Ашраф Ғани Афғонистонни тарк этди.

Мавзуга оид