Ўзбекистон | 11:01 / 17.08.2021
9484
1 дақиқада ўқилади

Навоийда “Nexia” йўлдан чиқиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Нурота туманида мудҳиш автоҳалокат содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, туманнинг Чуя қишлоғида “Чуя-Нурота” йўналишида ҳаракатланиб бораётган “Nexia” машинаси ҳайдовчининг бошқарувни йўқотиши натижасида йўлдан чиқиб кетган. Бунинг оқибатида икки киши воқеа жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Олдинроқ Навоий шаҳрида “Labo” ва юк машинаси тўқнашувида ҳайдовчи, Нурота туманида “Nexia” машинаси ҳаракат вақтида ағдарилиб кетиши оқибатида йўловчи вафот этганди.

Мавзуга оид