Ашраф Ғани БААдан бошпана топгани маълум бўлди
Афғонистон президенти Ашраф Ғани оиласи билан Бирлашган Араб Амирликларига келган. Бу ҳақда БАА ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
«БАА ташқи ишлар вазирлиги БАА гуманитар нуқтайи назардан президент Ашраф Ғани ва унинг оиласини қабул қилганини тасдиқлайди», дейилади вазирлик баёнотида.
Афғонистон ташқи ишлар вазирлигининг собиқ маслаҳатчиси Фахриддин Гаризода Ашраф Ғани Абу-Дабидаги шифохоналардан бирига ётқизилганини айтди.
«Абу-Дабида бўлиб турган Афғонистон собиқ президентининг соғлиги ёмонлашгани тўғрисида хабарлар пайдр бўлди. Қатор дипломатик манбаларнинг сўзларига кўра, Ғани бир неча соат олдин шифохоналардан бирига ётқизилган», деди Гаризода.
15 август куни толиблар Кобулни қуршаб олгач, 2014 йилдан буён мамлакатга раҳбарлик қилиб келган президент Ашраф Ғани самолёт орқали Афғонистонни тарк этганди.
New York Times нашри Доҳадаги музокараларда иштирок этаётган афғон делегацияси вакилларидан бирига асосланган ҳолда Ғани турмуш ўртоғи ҳамда икки маслаҳатчиси билан бирга Ўзбекистонга учганини айтганди. Кейинроқ президентнинг шахсий тансоқчиси Аl-Jazeera телеканалига Ғани Тошкентга учганини тасдиқлади.
Аммо Ўзбекистон ҳам, Марказий Осиёнинг яна икки давлати Тожикистон ва Қозоғистон ҳам Ғани ушбу мамлакатлардан бирига келгани ҳақидаги хабарларни рад этди.
ОАВда у Уммон султонлигида бўлиши мумкинлиги ҳақида ҳам хабарлар тарқалганди.
Мавзуга оид
22:42 / 30.07.2024
Тошкентда Wizz Air авиакомпанияси рейси 17 соатга кечиктирилди
16:57 / 09.12.2023
Ўзбекистон ва БАА вакиллари давлат хизматларини кўрсатиш соҳасини такомиллаштиришни муҳокама қилди
07:35 / 08.12.2023
Абу-Даби Ўзбекистонда чиқиндиларни бошқариш ва иқлим таъсирини юмшатишга кўмаклашади
21:52 / 20.10.2023