Олмалиқ шаҳар собиқ ҳокимининг ўғлига дохил жиноят иши тугатилгани маълум бўлди
Олмалиқ шаҳар собиқ ҳокимининг ўғли иштирокидаги жиноят иши айблилик масаласи ҳал этилмай туриб тугатилган. 10 нафар шахс ўзаро ярашиб олганини айтиб киритган илтимоснома суд томонидан қаноатлантирилган.
2020 йил октябрда ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ йигитларнинг муштлашув видеоси тарқалган, муштлашув иштирокчиларидан бири ўша вақтдаги Олмалиқ шаҳар ҳокимининг ўғли экани маълум бўлганди.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ бир неча шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатган эди.
Олий суд матбуот хизматидан маълум қилишларича, ЖИБ Яккасарой туман суди томонидан жиноят ишини кўриб чиқиш жараёнида тарафлар ўзаро ярашиб олгани ҳамда бир-бирига нисбатан даъвоси бўлмагани сабабли барча судланувчилар ўзларига оид жиноят ишини тугатишни сўраб, судга илтимоснома билан мурожаат қилган.
Шунга асосан, суднинг 2021 йил 12 августдаги ажрими билан Жиноят кодекси 277-моддасининг турли қисм ва бандлари билан айбланган жами 10 нафар шахс Жиноят кодексининг 65-моддасига мувофиқ жиноий жавобгарликдан озод этилиб, уларга оид жиноят иши Жиноят-процессуал кодексининг 84-моддаси 5-қисми 1-бандига асосан айблилиги ҳақидаги масала ҳал қилинмай туриб, ҳаракатдан тугатилган.
Эслатиб ўтамиз, юқоридаги воқеа видеоси пайдо бўлишидан олдинроқ ҳокимнинг ўғли Тошкент кўчаларида 150 км/соат тезликда автомобил ҳайдагани ҳам маълум бўлганди. У жаримага тортилгани ҳақидаги расмий ахборотдан ҳайдовчи 2019 ва 2020 йилларда камида 8тадан ҳуқуқбузарлик содир этгани ойдинлашганди.
Муштлашув видеоси тарқалганидан бир неча кун ўтиб, Усмон Раҳимов Олмалиқ шаҳри ҳокими лавозимидан озод этилганди.
Мавзуга оид
19:12 / 31.10.2024
“Халқимизнинг соддалиги сабаб бўлмоқда”— Тошкент шаҳар суди раиси Panorama Airways ишига тўхталди
14:10 / 31.10.2024
Судгача санация қилиш жараёнида давлат томонидан ёрдам кўрсатилади
18:06 / 17.10.2024
Қашқадарёда судя ёрдамчиси ўзини ишдан бўшатган суд раиси устидан шу судга даъво киритди
11:08 / 17.10.2024